UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” “Шаҳр Ходро” билан дуранг ўйнади ва муддатидан олдин кейинги босқичга чиқди (+жадвал)  11 21:45ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  24 21:40"Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидаги хавфли вазиятларни томоша қилинг  3 21:36Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"  0 21:35Агент Жалолиддинов билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  10 21:35АПЛ. “Челси” – “Ливерпуль”. 0:2 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  92 21:32Алишер Шоғуломов: "Пуришкиндан кўра ёшларга имконият беришни маъқул кўрдик"   1 21:28"Бухоро" - "Локомотив" учрашувида урилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 21:16Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди, Хамзат бир ойда учта жанг ўтказиши мумкин  0 21:07"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди, жамоа охирги 4 ўйинда 1та гол урди  30 21:05Беларусь чемпионати. “Шахтёр” (Солигорск) мағлубиятга учради ва пешқадамликни БАТЭга топширди (+жадвал)  1 20:55Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади  125 20:50Хитой 1-лигаси. Бабаян жамоаси дуранг ўйнади, Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан” эса сафарда ғалаба қозонди (+жадвал)  4 20:25РПЛ. "Рубин" майдонида ғалаба қозонган "Спартак" иккинчи ўринга кўтарилди  11 20:20АПЛ. “Брайтон” сафарда “Ньюкасл”ни йирик ҳисобда енгди  1

Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»! Янгиликлар

Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»!

Айни пайтда жамоалар ўртасидаги тафовут қай даражада катта эканлигини футболни томоша қилиб турган исталган мухлис тушунади.

Видаль «Бавария» доим фаворит, лекин «Барселона» дунёнинг энг кучли жамоаси деганини ўзи ҳам кўп нарсани англатиб турибди. Яъни, ҳозирги кеча-кундузда бу гапга на Месси ва бошқалар ишонади. Шунчаки пафос. Ва албатта жамоани руҳий тарафлама кўтариш учун айтилган гап.

Ҳозирги «Барселона»да Месси фактори аввалгиданда муҳим ўринга чиққан. Жамоа ўйини мақтагулик эмас ва муваффақият учун Мессининг ўйини ёки кайфияти ҳал қилувчи омилга айланиб турибди. Хаттоки «Наполи» билан ўйинда жамоа Месси фактори эвазига натижа кўрсатди.

Айни пайтда кўпчилик Месси ва Левандовскини солиштириб, ўзаро таққосламоқда. «Бавария» устози бу борада жуда тўғри гап айтди: Месси жуда катта фарқ билан жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Бунга шубҳа йўқ. Лекин гап 2020 йил ва ўтиб бораётган жорий мавсум ҳақида кетса, унда узр. Ҳозирги ҳолатда Левандовски ҳар тарафлама Мессидан кўра самарали ўйнамоқда ва муҳими, унинг ҳаракатлари бевосита жамоа натижалари мувафқақиятли қилмоқда. Нафақат индивидуаль кўрсаткич, балки жамоавий натижалар ҳам ҳозирча максимум.

Левандовски: 44 ўйин, 53 гол, 8 ассист. Гол плюс пас = 61 очко.

Месси: 43 ўйин, 31 гол, 25 ассист. Гол плюс пас = 56 очко.



Энди кўпчилик гапираётган ва бугун «Барселона»ни ҳисобдан чиқармасликка ундовчи асосий омил — «Месси фактори» ҳақида.

Ишонинг, Месси фактори жаҳондаги исталган жамоани мағлуб этиш учун кифоя қилишга қодир. Мисоллар шарт эмас.

Лекин хусусан «Бавария»га қарши баҳсда бу фактор қанчалик роль ўйнаган? Шу саволга асосли жавоб беришга уриниб кўраман.

Месси «Бавария»га 5 ўйин ўтказган. 2009 йилда «Камп Ноу»да 4:0 ва Мюнхенда 1:1 дуранг. Лекин у пайти «Барселона» Месси факторига эмас, жамоавий кучли ўйинга таяниб ютган йил. Ўша «Бавария» эса охирги 15 йилликлаги энг кучсиз жамоа.

Кейинчалик Месси 2013 йилда ярим финалдаги дастлабки ўйинда иштирок этган ва жавоб баҳсида майдонга тушишига ҳам ҳожат қолмаганди: 4:0; 0:3 = 7:0 «Бавария» фойдасига.

2015 йил «Барселона» «Бавария» тўсиғидан ўтган ва Месси иккита гол урганди.

Месси «Бавария»га қарши 5 ўйин ўтказган — 2 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият = 4 гол.


Кўпчилик Мессининг Боатенгни йиқитиб алдаб ўтиб, Нойерга урган голини эсга олади ва жаҳон оммасида бу ҳозиргача ўзига хос трендда.



Лекин унутмаслик керакки, Месси Боатенг билан ўзаро 5 бор тўқнаш келган. Фақатгина 2015 йилда ўша “йиқитиб” гол урган ўйинидан ташқари барчасида ютқазган: 1 ғалаба (2015/ЕЧЛ) ва 4 мағлубият (2010/ЖЧ; 2013/ЕЧЛ биринчи ўйин; 2014/ЖЧ; 2015/ЕЧЛ жавоб ўйини).

Боатенг — Месси 4:1

Яъни, Боатенгга қарши ўйинларда одатда Месси зарарсизлантириб келинган. Боатенг ва Месси майдонда тушган ўйинларда Месси фақатгина 2015 йилги ЕЧЛдаги «Камп Ноу»да кечган беллашувда гол урган холос.

Бу ҳаммаси эмас. Месси & Нойер қарама-қаршилигида устунлик Нойер тарафида. Месси бу тўқнашувда фақатгина 2015 йилги ЕЧЛдаги дастлабки ўйин билан мақтана олади холос. Қолган баҳсларда Месси томон доим ютқазган. Месси Нойер дарвозасини 5 ўйинда фақатгина 2 бор ишғол этган. Қолган тўрт баҳсда Нойер Мессидан тўп ўтказмаган ва ғолиб чиққан.

Нойер — Месси 4:1


Мессининг Мюллер билан ҳам ўзаро қизиқ статистикаси мавжуд. Бу икковлон майдонда ўзаро 5 маротаба куч синашган. ЖЧ-2010да Мюллер Месси бошлиқ Аргентинани тор-мор қилган, Томас гол урган. 2013 йилги ҳар иккала ўйинда Мюллер гол урган (3), Месси эса биринчи учрашувдан кейин жавоб ўйинида ўйнамаган. 2014 йилги финалда ғолиб ким бўлганини ҳамма билади. Месси ва Мюллер майдонда тушган ўйинларда фақатгина бир бор Месси ғолиб чиққан. Ўша 2015 йилги ЕЧЛдаги дастлабки ўйинда. Қизиғи, ўша баҳсни Мюллер асосий таркибда бошламаган ўйин тугаши арафасида захирадан майдонга тушган холос.

Мюллер — Месси 4:1

Мюллер:
4 гол.
Месси: 2 гол.

Бу шунчаки рақамлар. Менимча, ҳеч бир жамоа ёки «Бавария» футболчилари каби ҳеч ким ўзаро тўқнашувларда Мессидан устун эмас.

Шу жиҳатлар ҳам Месси фактори ўша 2013 йилдаги йиртқич «Бавария»ни эслатаётган ҳозирги Флик жамоасига «тиши» ўтмаслигига шаъма қилаётгандек.

Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ва ўйинини ўзаро солиштириб, таҳлил қилмадим. Бу ерда ҳаммаси очиқ-ойдин равшан. Биргина Месси факторига таянаётган бугунги «Барселона»га ушбу жиҳат «Бавария» билан бўладиган бўлажак тўқнашувда камлик қилишига тегишли асослар борлигига эътибор қаратдим холос.

Лекин бу футбол ва унда ҳар нарса руй бериши мумкин. Айниқса формати ўзгарган ва бир ўйинлик баҳсда нисбатан кучсиз жамоаларнинг имконияти маълум даражада ўсади.

Жаҳон футболи тарихидаги энг зўр футболчи таркибида бўлиши ғалабани кафолатламайди. Аксинча, энг зўр жамоа бўлиш ғалабага кўпроқ яқинлаштиради. «Бавария» ҳозирги кундаги энг зўр жамоа таърифига муносиб жамоа. Ҳар ҳолда улар кўрсатаётган ўйин ва қайд этаётган натижалар эътирофга лойиқ.

Кутамиз, томоша қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -13   

Фикрлар

+17   
14 авг 18:15:46
Rocky Balboa
Admin bildik barsachi ekansz, ertalabdan beri vaysayapsz barsa, messi deb ya'ni ritmni uwlang demoqchi edm. Futbol faqat barsa yoki messidan iborat emas
+15   
14 авг 18:15:58
FARRUXBEK.FC.BAYERN
bavariyaga omad olgaa lewaaa
+15   
14 авг 18:15:33
Baburjan
Sardorbek...Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu o'yinda kuchlar teng deb o'yleman agar messi bu o'yinda nimadir qila olsa barsa yarimfinalga chiqishi mumkin aks xolda bavarya raqibini yanchib tashlasa kerak
Хеч канака кучлар тенг эмас . Бавария фоворит
+14   
14 авг 18:19:31
NumberOne
Бавария бугун камида 3 та гол фарки билан ютади
+14   
14 авг 18:10:00
Ilhom fc Bayern Munch
Bavariya kuchli
+13   
14 авг 18:41:44
Finansist
"Лео жахонда тенгсиз"- Ниххуя унакамас
+11   
14 авг 18:12:30
Sunik_jan
Bugun finalga teng oyin deb aytilmoqda.Bu mutlaqo notogri fikr.Bavariya bugun shunchaki yarim final oldidan kichik mashgulot otkazib oladi.Bavariya qarshisadagi bugun shunchaki yevropaning urtamiyona klubi Barselona turipti.Barsa muhlislariga hurmat saqlagan holda aytishim mumkunki Barselona urtamiyona jamoaga aylanganiga ancha buldi.Yevropda oxirgi yillardagi eng yaxshi natijasi yarim final bolib turipti.La liga chempionligini yutib muhlislar alamini bosib yurishayotkan edi bu yildan la liga ham boy berildi.Bunday bolishiga asosiy sabab Bartomeuning notogri siyosati va transferlari buldi.Katta pullar sarflanmoqda ammo transferlarning hech biri uzini oqlamadi.Barsadek buyuk klubni gvardiola davridan song bironta top murabbiy boshqarmadi.Men doim futbolda murabbiy faktori 1 chi urinda deb uyliman.Jamoa yulduzlardan iborat bulsa ham kuchli murabbiy bulmas ekan hech narsa uzgarmaydi.Bugun faqat mujiza barsani qutqarishi mumkun omadi kelib yarim finalga chiqan taqdirda ham baribir barsa bunday murabbiylar qol ostida hech qachon chempionlar ligasi kubogini qulga kirita olmaydi.Eng yomoni shundaki bu voqelar messi davrida bulayotkani.Yani messi davridayoq jamoa kuchsizlanib qolgan.Messi ketkanidan song barsani yanada yomon kunlar kutmoqda.Messisiz barsani oyinini top darajaga olib chiqish uchun kamida Kloppdek murabiy kelishi va 2 3 ykl imkoniyat berilgandan songina Barsa yana gigant jamoa bulisji mumkun
+10   
14 авг 18:30:26
Nozim 7 Ribery 7
Ha deb Messi Boatengni qulatganini eslayvermay, Ribery Messini aldab qulatgani suratini ham qoyilaaa adminla kere bolsa manda booor usha video ili rasm
+9   
14 авг 18:15:20
Komilov1707
Bayern barcelona 3-0
Levandovski 2ta gol
Kimmix 1 ta
+8   
14 авг 18:08:46
GARINCHA
дахшат уйин булади лекин
+5   
14 авг 18:31:47
Beckham number 1
Gapni qisqasi bizam M city bn o'yinda kim nima desayam Realni yutishiga ishondik va barcani muhlislarini bavariya kuchliligiga ishontirish shartmas chunki ular buni tan olmiydi xuddi bizdek shuning un tortishuvni o'yindan keyin qiliylik
+3   
14 авг 20:19:55
BarsCity
Sunik_jan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun finalga teng oyin deb aytilmoqda.Bu mutlaqo notogri fikr.Bavariya bugun shunchaki yarim final oldidan kichik mashgulot otkazib oladi.Bavariya qarshisadagi bugun shunchaki yevropaning urtamiyona klubi Barselona turipti.Barsa muhlislariga hurmat saqlagan holda aytishim mumkunki Barselona urtamiyona jamoaga aylanganiga ancha buldi.Yevropda oxirgi yillardagi eng yaxshi natijasi yarim final bolib turipti.La liga chempionligini yutib muhlislar alamini bosib yurishayotkan edi bu yildan la liga ham boy berildi.Bunday bolishiga asosiy sabab Bartomeuning notogri siyosati va transferlari buldi.Katta pullar sarflanmoqda ammo transferlarning hech biri uzini oqlamadi.Barsadek buyuk klubni gvardiola davridan song bironta top murabbiy boshqarmadi.Men doim futbolda murabbiy faktori 1 chi urinda deb uyliman.Jamoa yulduzlardan iborat bulsa ham kuchli murabbiy bulmas ekan hech narsa uzgarmaydi.Bugun faqat mujiza barsani qutqarishi mumkun omadi kelib yarim finalga chiqan taqdirda ham baribir barsa bunday murabbiylar qol ostida hech qachon chempionlar ligasi kubogini qulga kirita olmaydi.Eng yomoni shundaki bu voqelar messi davrida bulayotkani.Yani messi davridayoq jamoa kuchsizlanib qolgan.Messi ketkanidan song barsani yanada yomon kunlar kutmoqda.Messisiz barsani oyinini top darajaga olib chiqish uchun kamida Kloppdek murabiy kelishi va 2 3 ykl imkoniyat berilgandan songina Barsa yana gigant jamoa bulisji mumkun
messi ketsa uni soyasida qolyatkan griezman ochilib ketadi atletikoda qande yetakchi edi barsa kichkina klubmas akademiyada imkoniyatini kutib otrgan qancha yoshlar bor faqat yaxshi murabbiy kerak
+3   
14 авг 18:20:49
Nozim 7 Ribery 7
Barsani qattiq hurmat qilaman, Messini dunyonig eng kuchli futbolchisi deb bilaman. Lekin Bavariyaga bo'lgan mehrim shu darajadaki bu mehr yuqoridagi fikrlarimni bir pulga chiqarishi hech gap emas. Men un Bavariya bu Futbol, Futbol esa Bavariya deganidir. Hullas bu futbolda hamma narsa sodir bo'lishi mumkin. Bitta narsa aniq bugun qaysidur jamoa yutadi qaysinisidur yutqazadi. Muhimi HURMATNI yo'qotmaylik. Mia San Mia FC Bayern. #N7R7
+2   
14 авг 19:06:21
Ωฯ°Barcelona°ฯΩ
Beckham number 1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gapni qisqasi bizam M city bn o'yinda kim nima desayam Realni yutishiga ishondik va barcani muhlislarini bavariya kuchliligiga ishontirish shartmas chunki ular buni tan olmiydi xuddi bizdek shuning un tortishuvni o'yindan keyin qiliylik
Тогри ёздингиз лекин, офарин!!!
+2   
14 авг 18:29:36
Husayn Bayern Munich
Bavariyada Bavariya yani hamma, barsada faqat Messi chiroyli oʻynamoqda. Murabbiy faktorini ham unutmaslik kerak, ayniqsa hozir. Diter Flik Bavariyani haqiqiy nemis mashinasiga aylantira oldi.
Kim yutishini oʻyinda koʻramiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика