Легионерларимиз. Алишер Мирзаев гол урган ўйинда “Прей Венг” йирик ҳисобдаги ғалабага эришди
19 сен 2021 18:21
Янгиликлар
Легионерларимиз. Алишер Мирзаев гол урган ўйинда “Прей Венг” йирик ҳисобдаги ғалабага эришди
Камбоджа чемпионатининг 14-тури доирасида ҳамюртимиз Алишер Мирзаев тўп тепаётган “Прей Венг” сафарда муҳим ғалабага эришди.
“Асиа Еуро Юнайтед”га қарши кечган баҳс 4:1 ҳисобида Алишер Мирзаев жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Мазкур баҳсда голлардан бири айнан ҳамюртимиз томонидан киритилди.
Эслатиб ўтамиз, “Прей Венг” чемпионатда ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Футболчимиз эса икки йилдирки, фаолиятини мазкур мамлакатда ўтказмоқда.
Маълумот учун, Алишер Мирзаев “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012 йил Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.
Камбоджа чемпионати, 14-тур
“Асиа Еуро Юнайтед” – “Прей Венг” – 1:4
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар