UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  3 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   9 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  13 14:43Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум  48 14:27Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Насаф" "Ал Иттиҳод" билан сафарда ўйнайди, "Трактор" ва "Ал Ҳилол"ни Қаршида меҳмон қилади  28 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  8 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  1

Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик" Янгиликлар

Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Леандро Лино сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши ўйин жуда шиддатли ўтди. Рақиб жисмонан кучли тайёргарликка эга эди. Биринчи бўлимда улар бизга қийинчилик туғдирди, аммо иккинчи бўлимда ақл билан иш тутдик ва ўйин темпини ўзгартириб, қийин вазиятдан чиқиб кетдик.

Учрашув қийин бўлишини аввалданоқ билардик. Чунки бу беллашув ўртоқлик ўйини эмас, балки жаҳон чемпионати ярим финали эди. Шу боис, бор диққатимизни жамлагандик. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда мушкул вазиятдан чиқиб кетишни уддаладик.  

Эндиликда меҳмонхонада дам олиб, финалга ўзимизни руҳан тайёрлаймиз. Ҳал қилувчи учрашувда қайси жамоа бўлишидан қатъи назар қийин ўйин бўлади", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика