

Аргентина терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Гватемалани 4:1 ҳисобида таслим қилди.
39 дақиқада Месси пенальти тепиш ҳуқуқини Мартинесга топширди. "Интер" форварди автоголдан сўнг 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.
"У тўпни менга топширди. Унга рахмат айтдим, ҳозир эса омма олдида миннатдорчилик билдиряпман.
Лео майдонда ва унинг ташқарисида буюк инсон" - деди Лаутаро Мартинес.



