"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Sherzod Nurmatov
27 июн 2025
"Лас-Пальмас" ҳимоячиси Зебен Рамос 23 ёшида вафот этди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Рамос 9 июнь куни содир бўлган бахтсиз ҳодисада олган оғир жароҳатларидан фориғ бўла олмади. Аввалроқ футболчи машина уриб юборгач, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

"Рамоснинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. У ҳар доим ўз ишига фидойи бўлган", – дейилади хабарда.

Рамос ўтган ёзда "Лас-Пальмас"га ўтган ва Испания клуби ёшлар жамоасида 1 та ўйин ўтказган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: udlaspalmas.es