Лапорта: "Месси учун эшиклар доимо очиқ"
24 мар 2023 20:10
Янгиликлар
Лапорта: "Месси учун эшиклар доимо очиқ"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ПСЖда ўйнаётган Лео Мессини клуб учун муҳим футболчи эканлигини айтди.
"Месси - футбол тарихидаги энг зўр футболчи. У "Барселона" тарихидаги энг муҳим шаҳслардан ҳисобланади. Ҳозирги гапларимни эхтиётлик билан гапиришим керак, чунки у ПСЖ футболчиси ва гапларим ҳурматсизлик бўлиши ҳам мумкин. Бироқ мен унинг "Барселона"га бўлган муносабатларини яхшилашим керак.
Клуб президенти бўлганимдан кейин барчага маъқул келмайдиган бир мерос қолдирдим, бундан ўзим ҳам мамнун бўлганим йўқ.
Кўрамиз, нималар бўларкин. Аммо у "Барселона"нинг эшиклари доимо очиқ эканлигини яхши билади", - деди Лапорта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар