Лапорта: "Бизда Гризманни Феликсга алмаштириш имкони бор эди"

Iskandarov Abdulaziz
29 мар 2022, 17:20
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Атлетико" футболчиси Жоао Феликснинг нима учун жамоага келмагани ҳақида фикр билдирди.

"Ўша паллада бизда Гризманни Феликсга алмаштириш имкони бор эди. Умуман олганда менга Феликс жуда ёқади. У ажойиб футболчи ва иқтидор эгаси",- дея тан олди каталонияликлар президенти Лапорта. 

Антуан Гризманн клубни тарк этиб, сотиб олиш шарти билан "Атлетико"га ижарага берилганди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Marca