UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  1 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  11 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  12 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  10 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  114 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  26 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  26 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  8 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  12 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  16

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди Янгиликлар

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди

Президент танқидчиларга жавоб қайтарди.

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта клубнинг трансферлар ойнасидаги ғайритабиий фаоллиги борасидаги танқидларга жавоб қайтарди. 

"Мен уларга шубҳаланиш имкониятини яратаман. Танқидчилар биз ҳеч нарса қила олмаймиз деб ўйлашганди. Аммо улар "Барса"нинг қудратини ва янги раҳбариятнинг режаларини билишмасди. Бу гаплар шунчаки бизнинг клуб ҳақида етарли маълумотга эга эмасликдан келиб чиқмоқда. "Барселона"да 120 йиллик тарих ва қимматли активлар бор. Биздаги активлар бошқа клубларникидан кўпроқ. 25 йиллик телевизион ҳуқуқлар учун биз 667.5 млн евро олдик. Мени тушунгандирсиз? Шу билан бирга, биз яхши иш олиб бормоқдамиз. 

Футбол кутиб турмайди. Бизнинг мухлислар юқори сифатга ўрганиб қолишган. Уларнинг талаблари бошқа клубларникидан юқори. "Барселона"да биздан кўпроқ нарса талаб қиладиган 400 млн мухлис бор. 

Ҳар ким ўзи нима қилиши кераклигини яхши билади. Мен бошқаларнинг ишига аралашмаяпман. Улардан ҳам шуни сўраган бўлардим. Майдонда ва майдон ташқарисида куришиб, якунда ким кўпроқ ва яхшироқ ишлаганини билиб оламиз", -дейди Жоан Лапорта. 

Маълумот учун, "Барселона" ушбу ёзда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клуб бўлиб турибди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика