

"Алаба, Мюллер ва Лам бетоб. Улар "Ингольштадт"га қарши ўйнашмайди. Роббен ва Боатенг қайдномага киритилади ва бу икки футболчи баҳсни захира ўриндиғида бошлайди. Коман ҳам тузалди. У машғулотда яхши ишлади ва ўйнайди. Хуммельс ҳам майдонга тушади.
Ғалабали серияни давом эттиришга интиламиз. Ҳар қандай баҳс қийин бўлиши мумкин. Бизга қарши жуда тез жамоа ўйнайди. Бор кучимизни ишга солишимиз керак" - дейди Анчелотти.



