

28 ёшли футболчи ижара асосида фаолиятини «Валенсия»да давом эттириши мумкин. Goal нашрининг маълумотига кўра, томонлар келишувнинг охирги босқичида.
Мангаля жорий йилнинг мартида «шаҳарликлар» билан шартномани узайтирганди. У клуб сафида охирги марта ўтган йилнинг февралида майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2016/17 йиллар оралиғида ҳам «кўршапалаклар» сафида ижара асосида ўйнаганди.



