UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  0 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  0 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  2 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  2 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  4 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  1 09:47EЧЛ. 4-турдан сўнг чемпионлик учун даъвогарлар рейтинги янгиланди  0 09:20Роналду Рунининг Мессини ундан яхшироқ деган гапига жавоб қайтарди  23 08:52"Реал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  12 08:25УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  1 07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  2 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  11 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0

"Реал" ўзи учун қийин бошланган учрашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қила олди Янгиликлар

"Реал" ўзи учун қийин бошланган учрашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қила олди

Мазкур учрашув ҳам якунланди.

Реал Мадрид – Реал Сосьедад

24 ноябрь, 01.00, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар:

0:1 – 2 Виллиан Жозе, 1:1 – 37 Бензема, 2:1 – 47 Вальверде, 3:1 – 74 Модрич.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Менди, Рамос, Вальверде (Кроос, 76), Каземиро, Родриго (Бэйл, 67), Модрич (Иско, 83), Азар, Бензема.

Реал Сосьедад – Ремиро, Элустондо, Льоренте, Монреаль, Сальдуа, Мерино, Эдегор, Порту (Янузай, 73), Субельдия, Ойарсабаль (Исак, 80), Виллиан Жозе.

Огоғлантиришлар:

Рамос (52), Сальдуа (84).

Реал Мадрид

Карим Бензема - 37', Федерико Вальверде - 47', Лука Модрич - 74'

Примера Дивизион . 14-тур

24/11/2019, 01:00

1
:
3
Тугади

Реал Сосьедад

Виллиан Жозе - 2'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 67362 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
37'  Карим Бензема
37'  Лука Модрич
47'  Федерико Вальверде
47'  Лука Модрич
52'  Серхио Рамос
67'  Родриго (Гарет Бэйл)
74'  Лука Модрич
74'  Карим Бензема
76'  Федерико Вальверде (Тони Кроос)
83'  Лука Модрич (Иcкo)
2'  Виллиан Жозе
73'  Кристиан Порту (Аднан Янузай)
80'  Микель Ойарсабаль (Александер Исак)
84'  Хосеба Сальдуа


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



- Учрашув ниҳоясига етди. Очколари сонини 28 тага етказиб олган "Реал Мадрид" клуби футболчилари мусобақа жадвалида "Барселона" билан қўшҳокимятчилик қилишда давом этадилар.

90+1. "Реал" қўштимча дақиқаларни ҳам фаол ўтказмоқда.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90.Гарет Бэйлнинг қанотдаги фаоллиги, дарвоза томон яқинлашиб бориб, зарба берди ёки тўпни узатди, аммо дарвоза чизиғи устида тўп йўналишини ўзгартирадиган ҳеч ким топилмади.

83. Ўзгариш. Ҳисобни йириклаштирган Модрич ўрнига Иско ўйинни давом эттиради.

82. Рамос яна бир бор хатога йўл қўйди, аммо рақиблар бундан унумли фойдалана билишмади.

79. Заҳирадан майдонга туширилган Бэйл фаоллик кўрсатмоқда.

76. Ўзгариш. Вальверде ўрнига Кроос ўйинга қўшилди.

74.Гоооооооооллллл! Лука Модрич! Гарет Бэйл қанотдан узатган тўпни Бензема боши билан орқароқда турган Модричга етказиб берди. Луканинг чап оёғи ва бууууумм!

73.Ўзгариш. Меҳмонлар таркибида Аднан Янузай майдонга туширилди. У 7-рақамдаги Портуни алмаштирди.

70. "Реал Сосьедад" футболчилари ҳимояда барқарор ўйнашни бошлаб юборишди.

66. Ўзгариш. Кутилганидек, Родриго ўрнига Гарет Бэйл майдонга туширилди.

61. Эдегорда қулай имконият пайдо бўлганди. Рақиб жарима майдонида қулай позициядан берган зарбаси Куртуага қийинчилик туғдирмади.

53, Бэйл майдон ташқарисида чигалёзди машқларини бошлаб юборди. Эҳтимол, у майдонга тушар.

48.Гоооооооооооллллл! Лука Модрич етказиб берган тўпни Федерико Вальверде рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тўп йўл-йўлакай меҳмонларнинг 10-рақамдаги футболчиси Ойарсабалга тегиб, дарвоза тўридан ўрин эгаллади.

46.учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди.

- Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб - 1:1. Иккинчи бўлимда шиддатли футбол кутиб қоламиз. Сиз биринчи бўлимдан қандай таассуротлар олдингиз?

45. Учрашувга бир дақиқа қўшиб берилди.

41. "Реал" уйғонди, ўзига келди ва рақибни қийнашни бошлаб юборди.

39. Бу Бенземанинг Ла Лигадаги ўнинчи голи.

37. Гоооооооооолллл! Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди. Лука Модрич жарима зарбасидан етказиб берган тўпни франйиялик ҳужумчи дарвозага йўллади.

33. "Реал"нинг ўнг қаноти жуда фаол. Родриго ва Карвахал томонидан жарима майдонига амалга оширилаётган узатмаларнинг барчаси бесамар кетмоқда.

28. Мартин Эдегор ижросидаги яна бир хавли зарба, бу сафар ҳам Куртуа тўпни қайтариб юборди.

26. Эден Азар ижросидаги зарба тўғри дарвозабон турган нуқтага йўлланди.

25. Варан ўзига хос бўлмаган тарзда бир нечта техник элементлар намойиш қилди. Бу мухлисларга ёқди.

24. Начо Монреал билан тўқнашиб кетган Родриго майдонга қулади.

22. "Қироллик клуби" бугун ўзига ўхшамаяпти.

19. "Сосьедад" сафида фаоллиги билан ажралиб турган Ойарсабаль майдонга қулади. Унинг аҳволига ҳеч бир эркак ҳавас қилмаса керак.

17. Мендининг узоқ масофадан йўллаган жуда ҳам хавфли зарбасини Ремиро бартараф этишни уддалади.

15. Меҳмонлардан яна бир хавфли ҳужум. Мигел Ойарсабаль чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпни палапартишликдан сўнг "Сосьедад" ҳужумчиси Виллиан Жозе дарвозага йўллади. Куртуа - қаҳрамон!

14. "Реал" майдон марказида устунликни қўлга олиш учун жиддий ҳаракатларни бошлади.

10. Майдон марказида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жуда фаол ўйин намойиш қилмоқда.

8. Хавфли ҳужум. Карим Бенземадан тўпни қабул қилиб олган Азар жарима майдончасига бостириб кириб, чап оёқда зарба берди. Ўткир бурчак остидан берилган зарба ноаниқ.

5. "Реал" ҳимоячилари дастлабки дақиқаларда сусткашликка йўл қўймоқдалар.

2. Гоооооооооллллл! Учрашувнинг иккинчи дақиқасида ҳисоб очилди. Серхио Рамоснинг хатоси мезбонларга қимматга тушди. Гол муаллифи тўққизинчи рақамдаги Виллиан Жозе!

- Учрашув бошланди. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.

Мадриднинг "Реал" клуби сафидаги Родриго ва рақиб жамоасидан Эдегорларга ўчрашув давомида алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро ҳар икки футболчига "Қаймоқранглилар"нинг келажаги сифатида қаралмоқда.

- Ассалому алайкум, Championat.asia сайтининг ҳурматли кузатувчилари! Бир неча дақиқалардан кейин старт оладиган "Реал Мадрид" ва "Реал Сосьедад" клублари иштирокидаги баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, ўйин ҳақидаги барча фикр ва мулоҳазаларингизни мазкур саҳифага ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика