

Манбанинг хабарига кўра, Испания клублари қишки трансфер ойнасида футболчини сотиб олишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Севилья" сафида ижара асосида ўйнаган ва 12 та учрашувда 1 та гол урган эди.
26 ёшли Марсьяль жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



