Ла Лига жамоаси футболчиси 3 йиллик танаффусдан сўнг майдонга қайтишга яқин

Eldor Akmurzayev
18 июн 2020
“Вильярреал” Ла Лига 30-тури доирасида 19 июнь санасига белгиланган "Гранада"га қарши баҳс учун футболчилар қайдномасини эълон қилди.

Рўйхатдан ярим ҳимоячи Бруно Сориано ҳам ўрин олди. 36 ёшли ўйинчи тиззасидаги мунтазам жароҳатлар туфайли 3 йил майдонга тушмади. Унинг сўнгги расмий учрашуви эса 2017 йилнинг май ойида "Валенсия"га қарши бўлиб ўтган.

Сориано 2010-2016 йиллар давомида Испания терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football.ua