

Бу дегани КХДР терма жамоасига қолган учта ўйинда 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Жанубий Корея ва Туркманистон терма жамоалари ўйин ўтказмай йирик ҳисобдаги техник ғалабаларга эришишади.
Қуйидаги жадвалда ҳали техник ғалабалар қўшилмаган. Шри Ланка, Жанубий Корея ва Туркманистон терма жамоаларига 3 очкодан қўшиб қўйишингиз мумкин. Бу борада расмий хабар яқин вақт ичида эълон қилинади. Бундан ташқари, Туркманистон терма жамоаси гуруҳнинг қолган ўйинлари марказлашган ҳолда ўтадиган Жанубий Кореяга етиб бора олмаслиги ҳам мумкин", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.




