Куртуа "The Best" ҳақида: "Холанд Месси ва Мбаппедан кўра совринга муносиброқ"
07 янв 2024 20:18
Янгиликлар
Куртуа "The Best" ҳақида: "Холанд Месси ва Мбаппедан кўра совринга муносиброқ"
Дарвозабоннинг фикрига кўра, ушбу совринга Эрлинг ҳаммадан кўра лойиқроқ.
"Реал Мадрид" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўзининг "The Best" соврини ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, ФИФА томонидан бериладиган ушбу совринга Эрлинг Холанд, Килиан Мбаппе ва Лионель Мессининг номзоди қўйилган.
"Бу каби ўйинчиларга қарши ўйнаш ҳар доим ажойиб бўлган. Мисол учун, ЕЧЛда Холанднинг зарбаларини қайтаришни уддалаганман, ҳамма голларни жамоадошлари урганди.
Мбаппе ва Месси – фантастик ўйинчилар, аммо шахсий фикримча, Холанд бу совринга улардан кўра муносиброқ. Эрлинг ўз жамоаси билан ҳамма совринни ютди.
Шу сабаб ҳам, Эрлинг ушбу мукофотга лойиқ. Албатта, Месси ва Мбаппе ҳам жуда кўп гол уришди. Кўрамиз", -дейди Тибо Куртуа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар