LIVE. АПЛ. "Халл Сити" — "Манчестер Юнайтед" 2:0 (матнли трансляция)

22 авг 2026, 16:29
АПЛ 1-тур доирасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Халл Сити" — "Манчестер Юнайтед" 2:0

Голлар: 17 - Семи Ажайи, 38 - Нобель Менди

“Халл Сити”: 19. Константинос Цолакис, 2. Льюи Койл, 6. Семи Ажайи, 32. Нобель Менди, 3. Райан Жилз, 15. Жон Иган, 27. Реган Слейтер, 25. Мэтти Крукс, 21. Эллиот Страуд, 10. Муҳаммад Беллуми, 9. Оливер Макбарни.

Захира: 12. Диллон Филлипс, 17. Патрик Макнейр, 18. Коди Драмех, 22. Лукас Херрингтон, 23. Мэтт Таржетт, 14. Йенс Хьертё-Даль, 29. Люка Гурна-Дуат, 7. Лиам Миллар, 26. Киран Дауэлл.

“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 5. Харри Магуайр, 26. Эйден Хевен, 23. Люк Шоу, 3. Нуссайр Мазрауи, 18. Юри Тилеманс, 17. Андрей Сантос, 8. Бруну Фернандеш, 10. Матеус Кунья, 13. Патрик Доргу (9. Маркус Рэшфорд, 46’), 19. Брайан Мбемо.

Захира: 12. Карл Дарлоу, 2. Диогу Дало, 6. Лисандро Мартинес, 15. Лени Йоро, 37. Кобби Майну, 31. Ши Лэйси, 30. Беньямин Шешко, 11. Жошуа Зиркзее.

Огоҳлантиришлар: 34 - Патрик Доргу, 42 - Мэтти Крукс

46. Рэшфорд бир мавсум “Барселона”да ўйнаб келгач, МЮга қайтди ва ўйинга қўшилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Доргунинг бош билан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ бўлди.

43. Бўлим сўнггида МЮ ҳужумлар сонини оширишини кутгандик, бироқ бу ўхшамаяпти.

39. МЮнинг ҳолати янада қийинлашди. Камбэк кўрамизми?

gettyimages-2291533824-2048x2048.jpg

38. ГОЛ! Менди ҳисобни иккитага оширди! Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Нобель бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

35. Мбемонинг акробатик услубда берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

29. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Доргу дарвозага тўғрилаб қўймоқчи эди, бироқ, ўхшамади…

25. Доргунинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

21. Мезбонлар тўхтамоқчи эмас: Беллумининг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

18. МЮ гол ўтказиб юборди биринчи, буёғига жамоа қандай ҳаракатланар экан?!

gettyimages-2290910389-2048x2048.jpg

17. ГОЛ! Ажайи ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўпни Макбарни дарвозага йўллади, Сенне қайтарди, сўнг қайтган тўпни Семи дарвозага киритди!

16. “Халл Сити”дан яна бир ҳужум ва бу сафар ҳам зарбани Ламменс бартараф этди!

15. Ҳужум навбати энди мезбонлардан: ҳаволатиб узатилган тўпни Макбарни боши билан дарвозага йўллади, Ламменсдан сейв!

13. Мбемонинг кучли зарбасини Цолакис бартараф эта олди!

7. Илк дақиқаларни МЮ фаол бошлади, тўп назорати уларда.

1. Биласизми, дўстлар, айни вақтда биз кўриб турган учрашувда ёмғир ёғмоқда. Туманли албионь дегани шу бўлади. Тошкентда эса ҳаво ҳарорати 32 даража иссиқ.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 1-тур доирасидаги "Халл Сити" — "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia