ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди

Alisher
5 май 2022
Чемпионлар Лигаси 1/2 финал жавоб ўйинларининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар маълум бўлди.

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Манчестер Сити" (3:1 қўш. дақ.) билан ўйинда 8та зарбани бартараф этди.

"Манчестер Сити" хавбеки Бернарду Силва "Реал" (1:3 қўш. дақ.) билан ўйинда ассист, аниқ паслар - 90%.

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Луис Диас гол урди ва "Вильярреал" (3:2) дарвозаси томон 4 бор зарба берди.

"Вильярреал" хавбеки Франсис Коклен "Ливерпуль" (2:3) билан ўйинда гол урди, аниқ паслар - 83%.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com