Куртуа Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин
22 июн 2023 18:54
Янгиликлар
Куртуа Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия термасидаги фаолиятини вақтинча тўхтатиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Мигель Анхель Диас.
Инсайдернинг сўзларига кўра, дарвозабон бош мураббий Доменико Тедеско билан можаро туфайли эмас, балки дарвозабонлар мураббийи Эрвин Лемменснинг ишдан бўшатилиши сабабли фаолиятини тўхтатмоқчи.
Аввалроқ 31 ёшли дарвозабон Бельгия терма жамоаси ихтиёрини Евро-2024 саралаши доирасидаги Эстонияга (3:0) қарши ўйин олдидан тарк этгани маълум бўлганди. Хабар қилинишича, футболчининг кетишига Кевин де Брюйне йўқлигида терма жамоада сардорлик боғичини у эмас, балки Ромелу Лукаку олганидан норози бўлган.
Тедеско бу версияни тасдиқлади, бироқ дарвозабон кейинчалик жароҳати туфайли терма жамоани тарк этганини айтди.
Бельгия терма жамоасининг етакчи футболчиси сардорликни талашган Тибо Куртуани танқид қилди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар