Куртуа "Барселона" билан ўйинда қатнаша оладими?
14 окт 2022 14:06
Янгиликлар
Куртуа "Барселона" билан ўйинда қатнаша оладими?
"Реал"нинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин, деб хабар берди "El Mundo Deportivo".
Манбага кўра, посбон ҳали ҳам умумий гуруҳда машғулот ўтказмаяпти, шу боис унинг каталонияликлар билан баҳсда иштирок этиши даргумон. Шу тариқа, мадридликларнинг "Эль Класико"даги асосий дарвозабони катта эҳтимол билан украиналик Андрей Лунин бўлиши мумкин.
"Реал" – "Барселона" учрашуви 16 октябрь куни бўлиб ўтади.
30 ёшли Куртуа жорий мавсум "Реал" сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар