UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  31 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради Янгиликлар

Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради

Жюль Кунде машғуотларга кечикмаслик учун ёрдам сўради.

"Барселона" ҳимоячиси аввалроқ тактик йиғилишларга кечикиб келгани туфайли асосий таркибдан четлатилган эди. Бундай ҳолат уч марта – "Алавес", "Эспаньол" ва "Райо Вальекано"га қарши ўйинларда содир бўлган.  

"Барса" бош мураббийи Ханси Флик тартибга риоя қилиш масаласида қатъий позицияда. У бир дақиқа кечикиб келган ҳар қандай ўйинчини таркибдан чиқариб қўйишга тайёр.  

Mundo Deportivo хабарига кўра, яна кечикишларнинг олдини олиш учун Кунде жамоани сафарлар ва йиғинларда ҳамроҳлик қиладиган хавфсизлик хизмати ходимларидан Фликнинг тактик йиғилиши бошланишидан 15 дақиқа олдин унга эслатиб туришларини сўраган. Жюль мавсумнинг муҳим ўйинлари олдидан таваккал қилгиси йўқ.  

Айтилишича, франциялик бу муаммони ўзи ҳал қилишга уринган, аммо охир оқибат уни меҳмонхонадан чиқиш пайти келганини айтиб туришларини маъқул кўрган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика