Куадрадо "Милан"га ўтиши мумкин
25 июл 2016 14:37
Янгиликлар
Куадрадо "Милан"га ўтиши мумкин
"Челси" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.
Олдинроқ ўтган мавсумни "Ювентус"да ўтказган Куадрадо туринликлар сафида қолиши эълон қилинган эди. Аммо унга "Милан" даъвогарлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, Куадрадо Милан шаҳри жамоасининг акцияларини сотиб оладиган Хитой компаниясининг биринчи нишонига айланади. Қизил-қоралар Куадрадони мажбурий харид қилиш банди билан, футболчини ижарага олмоқчи. Бунинг барчаси учун "Милан" 30 млн. евро тўлайди.
Эрали Норбеков
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар