"Кротоне" ўйинчиси А Серия рекордчисига айланди

Sherzod Nurmatov
13 мар 2021
"Кротоне" ҳужумчиси Симеон Нванкво А Серия тарихини қайта ёзди, деб хабар берди "Opta".

28 ёшли футболчи Италия чемпионати бир мавсумида энг кўп гол уриш бўйича нигерияликлар орасидаги рекордни янгилади.

Нванкво жорий мавсум А Сериянинг 27 ўйинида 12 та гол урган.

Маълумот учун, аввалги рекордчи – "Интер" собиқ ҳужумчиси Обафеми Мартинс 2004/05 йилги чемпионатда 11 та гол урган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta