

31 ёшли бразилиялик футболчи "россонери" билан 2 йиллик шартнома имзолади. Ҳозирча трансфер борасидаги молиявий рақамлар очиқланганича йўқ.
Ўтган мавсумда Мессиас "Милан"да ижара асосида 32 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 3 ассист қайд этди, шунингдек, жамоа билан А Серия чемпионлигини қўлга киритди.



