

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, миланликларда 30 ёшли бразилияликни 5,5 миллион еврога харид қилиши ҳуқуқи бор, аммо клуб трансфер борасида камроқ пулга келишмоқчи. Футболчининг ўзи "Милан"да қолмоқчи.
Мессиас 2021 йилнинг августидан бери "Милан" да ўйнайди, у жамоа таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.
Transfermarkt портали форвардни 6,5 млн еврога баҳоламоқда.


