

"Бизнинг ҳолатимиз яхши, баҳона излаш ниятим йўқ. Эртага "Манчестер Сити"га қарши баҳсда куч билан муаммо бўлмайди. Бу Чемпионлар лигасининг ярим финали, чарчоқ ҳақида ўйлаш хато.
Қисқа вақт ичида Испания Кубоги финали ва Чемпионлар лигаси ярим финалида иштиок этиш оғир. Аммо бу муаммо бугун пайдо бўлгани йўқ. Тақвим аввалдан шундай.
Бир неча йилдан бери ўйинлар жудаям кўплигини айтиб келяпман. Ҳеч ким турнирни бекор қилишни хоҳламайди, чунки бу орқали молиявий йўқотишлар содир бўлиши мумкин. Аммо вазиятдан футболчилар хурсандми ёки йўқ, ҳеч ким сўрамайди.
Ўзгаришлар бўлишига умид қиламан" - дейди Кроос.



