

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Ла Лиганинг 3-турида "Бетис"га қарши ўйин(3:2)да жароҳат олди.
Тиббий текширувда футболчининг чап сонининг орқа қисми шикастланганлиги аниқланди. Тахминларга кўра, ярим ҳимоячи 10-14 кунни ўтказиб юборади.
Шунингдек, у Германия терма жамоаси сафида Миллатлар Лигаси ўйинларида ҳам майдонга туша олмайди.



