

Кристина Середа ҳозирга қадар мазкур мусобақа доирасида Бангладеш – Япония ҳамда КХДР – Жанубий Корея ўйинларида ишлашга улгурди.
28 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатида 3-ўрин учун ўйин ўтказилади. Унда Хитой ва Австралия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Кристина Середа бош ҳакам ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради.



