"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
21 май 2024
"Кристал Пэлас" "Бетис" ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Шади Риад трансфери бўйича таклиф юборди.

Трансфер суммаси 12 миллион евро + 2 миллион бонуслар бўлиши тахмин қилинмоқда. Томонлар келишувга эришишига оз қолгани айтилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам "Кристал Пэлас" сафига бориб қўшилишга қарши эмас.

Жорий мавсум Риад барча мусобақаларни инобатга олганда 30 та ўйинда майдонга тушган. 

"Transfermarkt" портали 20 ёшли марказий ҳимоячи трансферини 6 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: