

“Бетис” - “Реал Мадрид” 1:1
Голлар: 17 - Винисиус Жуниор, 90+4 - Эктор Бельерин
“Бетис”: 1. Альваро Вальес, 5. Марк Бартра (3. Диего Льоренте, 32’), 4. Натан, 2. Эктор Бельерин, 12. Рикардо Родригес, 14. Софьян Амрабат (22. Иско, 73’), 8. Пабло Форнальс (20. Жовани Ло Чельсо, 68’), 7. Антони, 15. Альваро Фигальдо (21. Марк Рока, 46’), 10. Абде Эззалзули, 11. Седрик Бакамбу (19. Кучо Эрнандес, 46’).
Захира: 25. Пау Лопес, 16. Валентин Гомес, 6. Серхи Альтмира, 18. Нельсон Деосса, 17. Родриго Рикельме, 9. Чими Авила, 24. Айтор Руибаль.
“Реал Мадрид”: 13. Андрей Лунин, 12. Трент Александер-Арнольд, 24. Дин Хейсен (4. Давид Алаба, 73’), 23. Ферлан Менди, 22. Антонио Рюдигер, 8. Федерико Вальверде, 5. Жуд Беллингем, 45. Тьяго Питарч (6. Эдуарду Камавинга, 73’), 10. Килиан Мбаппе (16. Гонсало Гарсия, 81’), 7. Винисиус Жуниор, 21. Браим Диас (37. Мануэль Моран, 82’).
Захира: 29. Хавьер Наварро, 2. Даниэль Карвахаль, 17. Рауль Асенсио, 18. Альваро Фернандес, 20. Франсиско Гарсия, 27. Диего Агуадо, 30. Франко Мастантуоно, 28. Хорхе Сестеро.
Огоҳлантиришлар: 38 - Софьян Амрабат, 40 - Дин Хейсен, 73 - Трент Александер-Арнольд
🕛 90+5. Ўйин якунланди.

⚽️ 90+4. ГОЛ! Бельерин ҳисобни тенглаштирди! Жарима майдончасида ҳимоячилардан қайтган тўпни Эктор дарвозага йўллади ва гол урди!
90+1. Камавинганинг зарбаси рақиб ҳимоячиларидан ўтмади.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
86. Винисиус жарима майдончасига ёриб кириб, зарба берди, аммо жуда кучсиз чиқди зарба, дарвозабон ушлаб олди.
84. Антонининг зарбаси ноаниқ бўлди.
79. Вальверденинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз бўлди.
74. Натаннинг зарбаси рекошетга учраб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Анчагина хавфли эди…
70. Мбаппенинг зарбасини Вальес қайтарди!
66. Яна ва яна Лунин! Питарч хато қилиб тўпни олдирди, натижада Кучо дарвозага зарба берди, Луниндан супер сейв!
65. Эз Абденинг зарбаси анча ноаниқ бўлди.
63. Тобора голга яқин келяпмиз, икки жамоа ҳам уриши мумкин, ҳар иккисида ҳам ҳужумлар хавфли тус олмоқда.
62. Форнальс жарима майдончасига кириб борди, аммо якуний зарбани бера олмади.
58. Винисиус Браимни яхши тарзда тўп билан таъминлаганди, бироқ марокашлик футболчи тўпни ўзига тўғрилай олмади, йўқса, хавфли вазият бўлиши мумкин эди.

54. ГОЛ! Трентнинг ажойиб узатмасини Килиан супер тарзда дарвозага йўллаб, гол урганди. Бироқ бу вазиятда франциялик ҳужумчи оффсайд қолиб кетган экан.
53. Хейсон ҳавоалтиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ушлаб олди.
51. Бўлим дастлабкисининг якуни каби юқори темпда бошланмади. Аммо “Реал” устунликни олиб, ҳужумлар уюштирмоқда.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+5. Биринчи бўлим якунланди.
45+4. Яна “Бетис” олдинга ўтмоқда! Форнальснинг зарбаси аниқ бўлмади…
45+3. Амрабат тепган тўп анчагина ноаниқ бўлди.
45+1. Даҳшат вазиятлар! Дастлаб Бакамбу бирга-бир вазиятга чиқди, Лунин алданмади. Иккинчи темпда давом этган ҳужум якунида Антони зарба берди, яна Андрей супер сейв кўрсатди!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45. Бу сафарги зарба Фигальдодан! Альваро тепган тўп ноаниқ кетди.
44. Лунин!!! Антонининг ажойиб зарбасини украиналик посбон қайтариб, жамоасини муқаррар голдан қутарди…
34. Мбаппенинг узатмасини Жуд дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтариб юборди.
33. Эззапзулининг узатмасини Бакамбу дарвозага йўллади, аммо аниқ эмас.
📊 32. “Барселона”нинг “афсонавий” футболчиси Марк Бартра жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.
28. Антонининг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
20. Яна “Реал” олдинга ўтмоқда, аммо жамоанинг боғламлари ишламаяпти, футболчилар узатмаларда хатога йўл қўймоқда.
18. Қарийб 20 дақиқа давомида айтарли хавфли вазият кўрмагандик ва биринчи голни меҳмонлар уришди. Хўш, буёғига майдон эгалари қандай жавоб беради?!

⚽️ 17. ГОЛ! Винисиус ҳисобни очди! Вальверденинг узоқ масофадан берган зарбасини “Бетиф” дарвозабони қайтарди, сўнг Вини тўпга биринчи етиб келиб зарба берди ва гол урди!
13. Трентнинг узатмасидан сўнг Килиан олдинга ўтди, унинг тепган тўпи эса жуда ноаниқ кетди.
8. Браимнинг ҳаволатиб берган узатмасини Мбаппе дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.
2. Дастлабки дақиқаларданоқ баҳс қизғин бошланди. “Бетис” олдинга ўтди, “Реал” ҳам энди ҳужумларини бошламоқда.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лиганинг 32-тури доирасидаги “Бетис” - “Реал Мадрид” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



