"Кристал Пэлас" "Бавария" футболчисини 15 млн евро эвазига харид қилишга яқин

Alisher
20 июл 2022
"Кристал Пэлас" "Бавария" ҳимоячиси Крис Ричардснинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Томонлар келишувга яқинлар. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Трансфер бонуслар 15 миллион еврони ташкил этиши мумкин, клублар ҳозирда битимнинг сўнгги деталларини муҳокама қилишмоқда.

Ричардс ўтган мавсум "Хоффенхайм" таркибида ижара асосида ҳаракат қилди ва 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany