Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради

Alisher Ostonov
26 апр 2025, 23:14
Англия кубоги ярим финали доирасидаги "Кристал Пэлас" — "Астон Вилла" ўйини бўлиб ўтди.

"Кристал Пэлас" "Уэмбли"да ўтган ўйинда "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда таслим этди. Голларга Эберечи Эзе (31) ва Исмаила Сарр (58, 90+4) муаллифлик қилди.

Жамоа эндиликда финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолибига тўқнаш келади.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia