

Португалиялик Туринга душанба куни, 16 июлда етиб келади ва шу куни Роналдунинг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Маълумотларга кўра, тадбирга мухлислар киритилмайди. 33 ёшли португалиялик тиббий кўрикдан ўтади ва матбуот анжуманида иштирок этади.
"Ювентус" ҳеч қачон мухлислар қаршисида янги футболчиларни таништирмаган ва бу одат давом эттирилади.



