

Португалиялик футболчи 2023 йилда 54 гол урди ва бу борада энг юқори натижа қайд этди. У Харри Кейн ва Килиан Мбаппени 2, Эрлинг Холандни эса 4 голга ортда қолдирди.
- Сиз дунёнинг энг яхши тўпурари бўлдингиз. Ҳиссиётларингиз.
- Хурсандман. Ушбу йил нафақат мен, балки жамоамиз учун ҳам яхши ўтди. Кўплаб голлар урдим ва "Ал Насср" ҳамда термага катта фойда келтирдим.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва бундан фаҳрланяпман. Келаси йили ҳам буни қайтаришга ҳаракат қиламан, - деди Роналду.



