Кримец жорий мавсумда биринчи маротаба майдонга тушди
19 май 2017 19:29
Янгиликлар
Кримец жорий мавсумда биринчи маротаба майдонга тушди
Бугун "Бейжинг Гоан" ҳамда "Чангша Гинде" ўртасида Хитой чемпионатининг 10-тур учрашуви бўлиб ўтди.
Пекин клубидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец 58 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди. Аввалига Эран Захави ва Ксяо Жиларнинг голи туфайли меҳмонлар 0:2 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Мезбонларнинг 68 ва 90-дақиқаларда урган голлари "Бейжинг Гоан"га 1 очко келтирди.

10-тур
"Бейжинг Гоан" - "Чангша Гинде" 2:2
Голлар: Чимин Зан 68, Боксуан Сонг 90 - Эран Захави 52, Ксяо Жи 52.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар