"Краснодар" хўжайини: "Россия 2" ўйинимизни текинга кўрсатмоқчи эди"

Aziz Tukhtamuradov
24 июл 2014, 15:45
"Краснодар" жамоаси ҳўжайини Сергей Галицкий "Россия 2" канали жамоанинг Европа Лигасидаги ўйинини кўрсатмаслигини айтиб ўтди.

"ВГТРК нима учун келиша олмаганимизни жудаям яхши билади. Улар ўйинни текинга кўрсатишни исташди. Аввалига биз ўйинни сайтимиз орқали пулли кўрсатишни истаган эдик. Лекин, реклама берувчилар билан келишганимиз сабабли ўйинимизни бепул намойиш этадиган бўлдик.

Агар келаси босқичга чиқсак, ўзимиз рекламачиларни топамиз. Агар топа олмасак - трансляцияни пуллик қиламиз. Биз ўйинимизни текинга кўрсатишга тайёр эмасмиз. Жамоа сифатида ўзимиз пул ишлаб топишимиз зарур", - дейди Галицкий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru