UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11"Реал" ва ПСЖ нишонида турган сербиялик футболчи жароҳатга йўлиқди  1 02:00Гризманн Қатардаги мундиалдан кейин MLSга кетади. У фаолиятини АҚШда тугатмоқчи  1 01:55Португалия. "Порту"нинг кетидан "Бенфика" ҳам очко йўқотди  0 01:30"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Локомотив"да (Москва) иш бошлайди  0 01:08"Манчестер Сити" "Арсенал" билан, "Тоттенхэм" МЮ билан ўйнайди (АПЛ тақвими)  1 00:41Санчо "Боруссия"нинг рухсатисиз Англияга учиб кетган. Клуб буни оммадан яширди  2 00:22Моуринью собиқ шогирдини "Тоттенхэм"га чорлаяпти  0 23:59"Тоттенхэм" йирик миқдорда қарз олди  0 23:50"Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий алмашиши мумкин!" – Шаҳбоз Беғамов  70 23:39"Футбол ретро талқинда" (51-сон)   0 23:32Иньеста: "Мукаммал футболчида Роналду ва Рамоснинг ҳам хусусиятлари бўлиши керак"  13 23:07"Ювентус" 12 июнда "Милан" билан тўқнаш келади  1 22:49"Аталанта" "Челси" футболчисини харид қилди  0 22:38"Локомотив" машғулотларга қайтди  4 22:31"Монако"га Льоренте керак  0

Ковач ўрнига коуч. "Бавария"да Нико ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5 номзод Янгиликлар

Ковач ўрнига коуч. "Бавария"да Нико ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5 номзод

Ҳозирча немис грандини Ханс-Дитер Филк бошқармоқда.

Аммо бу вақтинча ва тез орада номдор мутахассис жамоа "рули"га келади.


"Бавария" Нико Ковач билан расман хайрлашди. "Айнтрахт"дан қабул қилиб олинган 1:5 ҳисобидаги мағлубият - кечириб бўлмас хато. Аммо 48 ёшли хорватиялик ўрнини ким эгаллаши мумкин? "Бавария"нинг талаблари катта ва ҳамма ҳам бу жойга муносиб эмас.


Ҳозир жамоани вақтинча Ханс-Дитер Флик бошқармоқда, раҳбарият эса навбатдаги мураббий ҳақида бош қотирмоқда. Биз ҳам ўйлаб кўрамиз.


5. Хулен Лопетеги

2018 йил "Реал"дан кетган Хулен Лопетеги вақтини бекор ўтказмади ва "Севилья" устозига айланди. Ҳозир унинг шогирдлари ЛаЛига жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди, аммо етакчилар ҳам узоқда эмас.

Лопетеги футболчилари 12та учрашувнинг бор-йўғи 3тасида мағлуб бўлди. Унинг номзоди ўтган йили кўриб чиқилганди, аммо немислар хорватга ишонч билдиришди.


Хулен Лопетеги - немис грандига мос мураббий. Битта савол бор: Мураббий бундай масъулиятга тайёрми?


4. Эрик тен Хаг

Эрик тен Хаг "Бавария" билан яхши таниш - у бир пайтлар немис гранди ёшларини бошқарган. 2017 йилдан бери "Аякс"да ишлаётган мутахассис 2019 йилда "Виллем II"ни мағлуб этиб, Голландия Кубогини қўлга киритди. Бу унинг клубдаги дастлабки совринига айланди. Ўн кун ўтиб амстердамликлар чемпионат ғолибига айланишди.

Голландиялик мутахассис "Альянц-Арена"га эҳтимолий қайтиш имкониятига "бормайман" дегани йўқ, аммо "Аякс" мавсум ўртасида ўз устозини қўйиб юборармикан?


3. Маурисио Почеттино

"The Guardian" нашрининг ёзишича, Ковач ўрнига асосий номзод Почеттино экан. Ёзда "шпорлар" ўз устозини ҳеч кимга бермайдигандек туйилганди, бироқ ҳозир лондонликларнинг турнир жадвалидаги ўрнига эътибор берсангиз, Маурисио кетишига ишона бошлайсиз.

"Тоттенхэм"нинг ишлари яхши эмас, улар Чемпионлар лигасида айнан "Бавария"дан йирик (2:7) ҳисобда мағлубиятни қабул қилиб олишди. Аргентиналик мутахассис Лондон клубида қўлидан келганини қилиб бўлди. Балки ўзгаришлар унга ёрдам берар?



2. Массимилиано Аллегри

"Ювентус"ни тарк этган Аллегри ҳали ҳам ишсиз. Унга кўпчилик даъвогарлик қилди, аммо айнан ҳозир "Бавария" фаворитдек кўринмоқда. Биз беш карра Италия чемпиони ва Чемпионлар лигаси финалчиси ҳақида гапиряпмиз. Аллегри олдига катта мақсадларни қўйган йирик клубни қандай бошқаришни яхши билади.

Бошқалардан фарқли ўлароқ, италияликнинг савиясига шубҳа билан қаралмайди. Бироқ баъзи камчиликлар мавжуд. У немис тилини билмайди ва Бундеслигани тушунмайди. Бу муҳим эмасдек кўриниши мумкин, аммо Ули Хёнесс ва Карл-Хайнц Руммениггелар немис тилини биладиган мутахассис кераклиги ҳақида гапиришди.


1. Жозе Моуринью

Дунёнинг машҳур ва кўп соврин ютган мураббийларидан бири - Жозе Моуринью бир йилдан бери ишсиз. Бу вақт ичида уни турли клубларга юборишди: Масалан, "Арсенал"га. Аммо МЮ собиқ устози янги жамоа борасида шошилмоқчи эмас.

Португалиялик активида Испания, Англия, Италия ва Португалия олтин медаллари бор. Моуринью немис тилини ўрганмоқда. Тахминларга кўра, Жозе ўз резюмесига яна бир топ чемпионатдаги олтин медални қўшиб қўймоқчи.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг