Ковач: “Бавария”га ҳозир янги футболчи олишдан фойда йўқ

“Бавария” бош мураббйи Нико Ковачнинг айтишича, қишки трансфер ойнаси вақтида клубга янги футболчи сотиб олиниши шарт эмас.

“Барчага маълум бошқа клублар ҳам уларнинг яхши футболчилари мавсумнинг бу қисмида жамоадан кетишини исташмайди. Бизда ҳозир катта таркиб бор ва уларнинг деярли барчаси формада.

Франк Рибери ва Арьен Роббен жамоа билан машғулотларни бошлашди, шу боис мен ҳар қандай ҳолатдаям бир ёки икки футбочлини қайдномадан тушириб қолдиришга мажбурман. Шу сабаб таркибга яна учинчи ёки тўртинчи футболчини қўшиб олишдан наф йўқ.

Бизда ажойиб футболчиларга эга яхши жамоа бор. Уларнинг имкониятларидан мавсум охиригача фойдаланамиз”, дея Ковачнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнаси вақтида “Бавария” “Челси”дан 18 ёшли ҳужумчи Каллум Хадсон-Одоини сотиб олишга уринганди, аммо лондонликлар футболчини сотмасликларини маълум қилишди.


Манба: Sky Sports