

Ушбу ўйинда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо, иккала урилган гол ҳам учрашувнинг сўнгги 10 дақиқалигида киритилди.
"Узатмаларда кўплаб хатолар қилдик. 60-70 дақиқада умуман ҳеч нарса бўлмади. Буни тактикалар билан муаммо деб тушунмайман, аксинча бу ўйинга бўлган муносабат натижаси деб ҳисоблайман. Футболчиларнинг деярли барчаси ўйнаш иштиёқи билан тушишмади. Бу вазиятда фақат Коутиньо ва Мюллерга раҳмат айтиш керак", — дейди Ковач.



