Коутиньонинг операцияси муваффақиятли ўтди

Mirjalol Normatov
24 апр 2020
"Бавария" вингери Филиппе Коутиньо тўпиғидан операция қилинди.

Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий сайти хабар бермоқда. Операцияда терининг ортиқча қисми олиб ташланган. Хирургик муолажа муваффақиятли ўтди ва энди бразилиялик футболчи 14 кун давомида тикланиш жараёнини бошидан ўтказади.

2019/20 мавсумда Коутиньо барча турнирларда 32 ўйинда қатнашди ва 9 гол ҳамда 8 ассистентлик қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Коутиньонинг трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal