

Sky Sports нашрининг хаюарига кўра, 47 ёшли мутахассис 19 ноябрдан бошлаб инглиз клубида иш бошлайди.
Коулман Уэльс термасини 2012 йилдан буён бошқариб келган ва Евро-2016 баҳсларида жамоани ярим финалга қадар етаклаб келганди. Аммо ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан сўнг Бейл жамоадошлари мундиал йўлланмасини қўлга кирита олишмади.
16-турдан кейин “Сандерленд” Чемпионшипда сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Ноябрь ойи бошади клуб бош мураббийи Саймон Грейсон истеъфога чиқарилганди.



