Костакурта “Милан”га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
25 окт 2017 22:48
Янгиликлар
Костакурта “Милан”га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
“Милан” жамоасининг собиқ ҳимоячиси Алессандро Костакурта жорий мавсумда “россонери”ларнинг муаммолари ҳақида гапирди.
“Агар таркибда Белотти ёки Обамеянг сингари футболчилар бўлганида, биз ҳозир умуман бошқа “Милан” ҳақида гапираётган бўлардик. Очиғини айтганда айни пайтда жамоага нима етишмаётгани очиқ ойдин маълум: савияли марказий ҳужумчи.
Жамоа гол киритиш учун кўплаб имкониятларни яратаяпти, жарима майдончасига доимий равида тўплар етказилмоқда, аммо улардан самарали фойдаланилмаяпти. Ҳужумчилар ҳал қилувчи кўплаб вазиятларда хатоларга йўл қўйишмоқда”, деди футболчи Sky Sport Italia телеканалига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар