

"Ҳар доимгидек ўйин намойиш қиламиз. Бразилия бош мураббийи ўз термасида тартибни ўрнатган, балансга солган, таркибдаги барча футболчилар ҳужумда ўйнаш қобилиятига эга. Бразилияликларга тактик футбол жуда ҳам ёқади. Ўйиннинг бошида ҳимояланамиз, кейинчалик вазиятга қараймиз.
Ютишни истайман албатта. Биз ҳам яхши балансга эга бўлган ўйинни намойиш қилиш ниятимиз бор, вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Менга ҳужумкор ўйин ёқади. Шу боисдан эртага асосан майдон марказини ўз қўлимизга олишга интиламиз", - деди мураббий.



