

"Челси" дарвоза чизиғида муаммоларга дуч келмоқда. Клуб Кепани сотиб, бу пулни янги харидга сарфламоқчи ва бу ўринда "Атлетико" дарвозабони Ян Облакнинг номи кўп янграмоқда.
"Мен у каби дарвозабон кўрмаганман. Биз унинг олдимизда эканлигидан мамнунмиз. Облак бизга хавфсизлик берадиган дарвозабондир. Ян "Атлетико"да бахтли. У Мадридни севади. Клуб унга барча керакли нарсаларни беради.
Янга "Челси" керак эмас. Энг катта клублар уни хоҳлашади, Облакка эса улар керак эмас, сабаби у аллақачон "Атлетико"да. Лондон клуби унга "Атлетико" бераётган нарсани бера олмайди", - деб ишонч билан гапирди Корреа.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"нинг словениялик посбони дунёнинг энг қиммат дарвозабони ҳисобланади.



