

Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, турнирни ўтказиш учун ЖАР аҳолисининг камида 70 фоизи вакцина қилинган бўлиши керак. Ҳозирда бу натижа 33 фоизни ташкил қилмоқда.
Қайд этиш керак, ЖАР давлати Буюк Британиянинг "қизил рўйхати"да бўлиб турибди. У ердан бирор инсон айни дамда ушбу давлатга ташриф буюра олмайди.
Бунга қадар коронавирус сабабли Япония давлати ҳам турнирни қабул қилишни истамаганди. Шу орқали клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказиш учун ягона даъвогар БАА давлати бўлиб қолмоқда.
Ўтган сафарги турнир 2021 йил февралида Қатарда ташкиллаштирилган ва унда "Бавария" финалда Мексиканинг "Тигрес" жамоасини мағлуб этганди.



