

Январь ойи охирида полиция томонидан тўхтатилган 30 ёшли франциялик футболчининг организмида алкоголь борлиги аниқланган эди. Клуб раҳбарияти ушбу ҳолатга муросасиз муносабатда бўлди.
Клуб томонидан қўлланилган жазо чоралари:
Футболчи олти хонали сонлардан иборат (камида 100 000 евро) рекорд миқдордаги жаримага тортилди.
У номаълум муддатга Бундеслига ўйинларидан четлатилди.
Футболчининг ўзи айбини тан олди:
"Шунчаки узр сўраш камлигини тушуниб турибман. Мен намунали инсон сифатида кутилган ишончни оқлай олмадим. Клуб, мураббийлар штаби ва мухлислардан жуда ҳам узр сўрайман. Жамоани муҳим паллада панд бериб қўйганимдан афсусдаман", — деди Домпе.
Маълумотларга кўра, Домпе жазо тариқасида ижтимоий ишларга жалб қилинади. У шу ҳафтадан машғулотларга қайтади, бироқ унинг майдонга тушиш-тушмаслигини клуб раҳбарияти кейинроқ ҳал қилади.



