

Афсуски, Хитойда тарқалган Коронавирус сабаб мусобақа номаълум муддатга қолдирилди. ОФК жараённи кузатиб боради ва ОЧни ўтказиш учун янги санани вазиятга қараб эълон қилади.

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўз каналига бу ҳақдаги расмий маълумотни жойлади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.
Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.



