UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  1 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  36 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  12 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  8 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  3 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   53 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2

Кўпроғини кутгандик. "Кетмони учмаган" Аднан Янузай ҳақида Янгиликлар

Кўпроғини кутгандик. "Кетмони учмаган" Аднан Янузай ҳақида

Ажойиб техника соҳиби, иқтидорли футболчи ва ажойиб кросслар амалга ошира оладиган бельгиялик тарихи.

"Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиш Аднан Янузай фаолиятидаги ажойиб воқеалардан бири эди ва унинг фаолиятини буткул ўзгартириб юбориши кутилганди. Бироқ воқеалар ривожига ташқи омиллар таъсир кўрсатди ва узоқ ҳамда қийинчиликларга тўла йўлга улоқтирди.


2013/2014-йилги ёрқин мавсум

"Манчестер Юнайтед" сафида 2013 йил сентябрь ойида дебют учрашувини ўтказган ёш бельгиялик октябрь ойига келиб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Дэвид Мойес брюсселлик вингернинг ўйинидан ҳайратда эди. Асосий таркибдаги илк учрашувни ҳам кўп кутишга тўғри келмади. Мойес 2-3 марта захирадан майдонга қўшилган Аднанга навбатдаги ўйинда асосий таркибдан жой ажратди. Дебют бунданда омадли бўлиши қийин эди – асосий жамоа таркибидаги биринчи гол, ўйин давомида дублга айланди, у эса ўз навбатида "Юнайтед"га "Сандерленд" устидан иродали ғалабани тақдим этди.

Ҳа, узоқ давом этган мавсум давомида Аднан бошқа дубль қайд эта олмади, бундан ташқари умумий ҳисобда футболчи ўз ҳисобига бор йўғи 4 тадан гол ва ассист ёздириб қўйди. Мақтанишга арзимаса-да, АПЛдаги дебют мавсум учун ёмон эмас. 

Шунингдек, Аднан майдонда вазият яратувчи ва ҳужумчиларни тўп билан таъминловчи вазифасини бажарарди, якуний зарбани Робин ван Перси бериши керак эди.


Омадсизликка дуч келганда

Дэвид Мойес билан хайрлашишни ҳалигача "Манчестер Юнайтед" мухлисларининг бир қисми хато қарор деса, иккинчиси вазият тақозоси дейди. Нима бўлган тақдирда ҳам мураббийга чиқиш эшиги кўрсатилди. Мойеснинг ўрнини эгаллаган Луи ван Гаал ёш Янузайга шотландиялик мураббийчалик ишонч билдирмасди ва асосий урғуни тажрибали футболчиларга қаратди. 

Маълум вақт ўтиб, Дортмунднинг "Боруссия"сига ижара ҳам бельгияликка Дэвид Мойес тақдим этган ўйин амалиётини бермади. Мураббий ва футболчи бир-бирига етишмаётгандек тасаввур пайдо бўла бошлаган бир вазиятда уларнинг йўли "Сандерленд"да кесишди. Аднан яна етарлича ўйин амалиётига эга бўлса-да, "қора мушуклар"нинг умумий омадсизликлари фонида, Янузай ёрқин юлдуз бўла олмади – 25 ўйин 0 гол.


Фаолиятининг ҳозирги даври

2017 йил ёзида Аднан яна Англияни тарк этди, бу сафар Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби билан беш йилга мўлжалланган тўлақонли шартнома имзоланди. Ла Лигадаги дебют мавсумида бельгиялик майдонга 28 бор туширилди, уларнинг 18таси асосий таркибда.

Россияда ўтган охирги мундиалда Аднан Белгия термаси сафида фақат бир марта ўйинга қўшилди. Бу воқеа гуруҳнинг ҳал қилувчи ўйинида, Англияга қарши беллашувда, ҳеч ким биринчи ўринни эгаллагиси келмаётганда юз берди. Дэвид Мойес ёқимтойи, мураббий гаплари-ю, вазиятни унутиб қўйди чоғи. Ҳеч ким дарвозани ишғол қилгиси келмай ўйнаётган бир паллада беллашувдаги ягона голни уриб қўйди. Табиийки, Янузай турнирнинг қолган қисмини фақатгина ўриндиқдан томоша қилди.

Испаниялаги иккинчи мавсум омадли бўлиши мумкин эди, аммо барча режаларни жароҳатлар барбод қилди. Бу мавсум футболчи яна ўйин амалиётисиз қийналмоқда, лекин қишки танаффусдан кейин асосий таркибда бўлмаса-да, майдонга кўпроқ туша бошлаганди. 


Келжак режалари

Европада ички чемпионатлар тўхтатилишидан аввал "Реал Сосьедад" 4-поғонани эгаллаб турганди ва бу кўрсаткич Янузай жамоасига Чемпионлар Лигаси йўлланмасини тақдим этарди. Агар "кўк-ҳаворанглилар" якунда ҳам йўлланмани ўзларида сақлаб қола олсалар, Аднан жамадонини йиғиштиришга шошилмаслиги маъқул. Сабаби у клублар ўртасида минтақанинг энг нуфузли мусобақасида ўзи ҳақида яна барчага эслатиб қўйиш имконига эга бўлади. Асосийси бунга футболчининг асосий рақиби - жароҳатлар тўсқинлик қилмаса бўлгани...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика