"Манчестер Юнайтед" Кубонинг ойлигини етти баравар оширишга тайёр

Nozimov Nig'monxo'ja
25 дек 2023
"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Такэфуса Кубо фаолиятини Манчестерда давом эттириши мумкин.

22 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед” жиддий тарзда қизиқиши билдирмоқда. “Қизил иблислар” япониялик ҳужумчининг ҳозирги ойлигидан етти баравар кўп тўлашга тайёр эканлигини маълум қилишган.

Кубонинг испан жамоаси билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсум 6 та гол ва 4 та голга ассист қайд этган. Трансфермаркт ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


Nozimov Nig'monxo'jaMuallif
Manba: championat.com