"Валенсия" ва "Реал Сосьедад" Гринвудни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда

Omonjon To`xtamirzayev
29 ноя 2023
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Мэйсон Гринвуд қатор клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Хабарингиз бор, 22 ёшли футболчи мавсум охирига қадар "Хетафе"да ижарада ҳаракат қилади.

Маълумотларга кўра, футболчи атрофидаги вазиятни "Валенсия" ва "Реал Сосьедад" сингари клублар кузатиб боришмоқда. Ҳар икки жамоа келаси йил ёзда Гринвудни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Аввалроқ, Мэйсон "Хетафе"га тўлақонли трансфер қилиниши мумкинлиги ҳам айтилганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: AS