

Маълумотларга кўра, ҳаммаси форвард жамоа фитнес-мураббийлари билан жанжаллашганидан бошланди. Можарога Конте қўшилди ва мураббийлар штаби аъзоларини ҳимоя қилди, натижада Коста ва мураббий ўртасида жанжал келиб чиқди. Италиялик мутахассис жанжал якунида испанияликка қуйидаги сўзларни айтиб бақирди: "Хитойга сур". Конте бу сўзларни айтишининг сабаби, футболчи Хитой клубидан уни жаҳондаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирадиган таклиф олган.
Олдинроқ Коста "Лестер Сити"га қарши баҳсда "Челси"га ёрдам бера олмаслиги эълон қилинган эди.



